Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда яна бир автомобиль заводига асос солиниши мумкин
27.07.2018 13:29,  
38

Бухоро вилоятида электромобиль ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкин. Бу ҳақда “Халқ сўзи” хабар бермоқда.

“Бу давлатимиз раҳбарининг “2018-2019 йилларда инвестицион ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида рўёбга чиқарилади”, - дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳужжат асосида истиқболли ҳудудий лойиҳалар рўйхати тасдиқланган. Масалан, Бухоро вилоятида умумий қиймати 273 миллион долларлик еттита лойиҳа белгиланган. Улардан бири муқобил энергия манбалари ва электромобиллар ишлаб чиқаришдир.

Айни пайтда мазкур лойиҳага 64 миллион АҚШ доллар миқдорида хориж инвестицияси жалб этилиши айтилмоқда. Лойиҳани амалга оширишнинг тахминий муддати 2019-2020 йиллар. Бу борадаги лойиҳа қуввати аниқланяпти.

Ушбу соҳада хорижлик сармоядор ва шерик сифатида Хитойнинг Henan Suda Electric Vehicle Technology Co., Ltd энг йирик электромобиль ишлаб чиқарувчи компанияси кўрсатиб ўтилган.

Хитой брендига 2010 йилда асос солинган. Айни пайтда у бозорга иккита Suda Yinse ва Suda Lance маркасини етказиб бераётир. 2017 йил мартида эса электромобиль ишлаб чиқариш бўйича умумий қиймати 377 миллион долларлик ва йиллик қуввати 100000 донага тенг бўлган янги лойиҳаси ҳақида маълум қилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан