Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Вояга етмаган болалари калтакланган мактабнинг директори қамоққа олинди
27.07.2018 14:42,  
12

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан 64-сонли алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг собиқ директори Шуҳрат Садиновга нисбатан Самарқанд шаҳар прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати SOF.UZ'га хабар қилди.

Шуҳрат Садинов Жиноят кодексининг 110-моддаси (қийнаш) 2-қисми «а» банди ва 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 26 июлдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Шуҳрат Садиновга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан