Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кўчмас мулк бузилиши оқибатида етказилган зарарни қайси жамғарма қоплаши маълум қилинди
31.07.2018 01:06,  
31

Президентнинг 2018 йил 27 июлдаги фармони билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар ва бизнесга етказилган зарарларни қоплашнинг янги механизми маъқулланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ҳозир Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга (Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилдаги 97-сон қарорига илова) кўра компенсация бериш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

  • олиб қўйилаётган ер участкалари корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ажратиб берилган тақдирда — ушбу корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар маблағлари ҳисобига;
  • бошқа ҳолларда — чорак якуни бўйича прогноздан ортиқча тушган маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми маблағлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларининг захира жамғармаси маблағлари ва (ёки) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳисоб рақамларига давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш, хусусийлаштиришдан тушадиган тақсимланадиган маблағларнинг бир қисми ҳисобига.

Шу тариқа, ягона марказлаштирилган қоплаш манбаи мавжуд эмас. Бу жойларда ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келмоқда. Адлия вазирлигининг маълумотларига кўра, 2016—2018 йиллар мобайнида 37 нафар мулкдорга 3 миллиард 252 миллион сўм миқдоридаги компенсация тўланмаган, 215 нафар мулкдорга эса 15 миллиард 67 миллион сўм компенсация тўлиқ тўланмаган. Бундан ташқари, 100 та ҳолатда бузилаётган турар жойлар баҳоланмай туриб тўловлар тўланган, 391 та ҳолатда эса уй-жой бузилгандан кейин баҳолаш ўтказилган.

Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 2 ой муддатда Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғарма ташкил қилинади. У маҳаллий бюджетларнинг даромад қисми ва бошқа манбалар ҳисобига тўлдирилади (олиб қўйилаётган ер участкаларини олувчиларнинг маблағлари ҳам унга киритилса керак).

Жамғарма билан келишувга эришмай ер участкаларини олиб қўйиш тақиқланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан