Москвада ўзбекистонликлар ва қирғизистонликлар муштлашди - бир киши ҳалок бўлди

31.07.2018 | Жаҳон | 3082

Москвадаги қурилиш объектларининг бирида Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари муштлашуви юз берди, қирғизистонлик фуқаро ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Қирғизистон элчихонаси матбуот-хизмати.

Эркак баландликдан йиқилиб ҳалок бўлган. Россия Тергов Қўмитаси Кузьминка туманлараро бўлинмаси ушбу ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда, муштлашувда иштирок этганларнинг барчаси қўлга олинган ва тергов қилинмоқда.

Таъкидланишича, Ўзбекистон фуқаролари 10 кишини, қирғизистонликлар 4 кишини ташкил этади.

Ҳодиса Некрасовка туманидаги Вертолетчиклар кўчасида 1-уй қаршисида юз берган.

Хабарда айтилишича айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан жиноят ишини очиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Муштлашув иштирокчилари тергов натижаларига кўра процессуал қарор чиқарилиши айтилмоқда.

Ҳалок бўлган қирғизистонлик жасади 31 июл куни ватанга юборилади.