Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

31.07.2018 | Ўзбекистон | 3665

Раҳмонов Шароф Диёрович Тошкент шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, саноатни, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шароф Раҳмонов 1983 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2004 йилда Тошкент тдавлат иқтисодиёт университети (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби (магистратура)ни битирган.

Турли йилларда бир қатор муассасаларда фаолият кўрсатган Шароф Раҳмонов 2018 йилдан Мирзо Улуғбек туманидаги «National export company» масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Ўзбек-Германия» қўшма корхонаси бош директори лавомизими ишлаб келаётганди.