Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистондаги биринчи пуллик йўлларни Германия компанияси қуриши мумкин
1.08.2018 12:07,  
3

Германиянинг GP Günter Papenburg компанияси Ўзбекистондаги биринчи пуллик йўлларнинг қурилишига жалб этилиши мумкин. Бу президентнинг “2018-2019 йилларда инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишни тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Компания иштирокида республикада асфальт аралаштириш қурилмалари ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхона ташкил этилмоқда.

Шунингдек, компания махсус техникаларни таъмирлаш, йўл қопламаларини тиклаш ишлари билан ҳам шуғулланади.

Компания нафақат ерусти трассалари, балки тоннеллар ҳам қуриши кўзда тутилмоқда. Лойиҳани амалга ошириш учун 500 миллион доллар миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан