Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик талаба Жанубий Корея иммиграция хизмати томонидан дўппосланди (видео)
1.08.2018 14:04,  
8

Маълум бўлишича, воқеа 16-июль куни соат тахминан 15:30 ларда Кёнгнам вилояти Ҳаман туманида содир бўлган. Жанубий Корея университетларидан бирида магистратурада таҳсил олиши айтилган ўзбекистонлик талабанинг ёши 23 да бўлиб, ёзги таътил вақтида сув қувурлари ўрнатиш билан шуғулланувчи корхонада ишлаётган бўлган.

"Ўзбекистонлик талаба дарахт соясида дам олиб ўтирган пайтда тўсатдан пайдо бўлган 5 нафар номаълум кишининг ҳужумига учради. Улар ноқонуний меҳнат миграциясини тартибга солиш билан шуғулланувчи Чангвон иммиграция идораси ходимлари эди«, дейилади "Hankyoreh" газетаси эълон қилган хабарда.

Унда айтилишича, Жанубий Кореяга февраль ойидан бери яшаб келаётган ўзбекистонлик йигит корейс тилини унча яхши билмагани учун ўзини инглиз тилида таништиради. Иммиграция ходимлари уни зўрлик билан қўлга олмоқчи бўлган кишиларга «Мени урманглар» деб бақиради.

Кузатув камералари ёзиб олган видеотасвирдан кўринадики, ўзбекистонлик талаба иммиграция хизмати ходимлари томонидан бир дақиқадан ортиқ вақт давомида дўппосланган ва зўрлик билан хизмат машинасида идорага олиб кетилган.

Ўзбекистонлик йигит «махсус рухсатномасиз ишлагани учун» 5 кун ҳибсда ушлаб турилган ва унга 500 минг вон (тахминан 450 доллар) миқдоридаги жарима солинган.

Корейс газетасига кўр, хорижлик талабалар таътил вақтида ишлаш ҳуқуқига эга, аммо бунинг учун иммиграция идорасидан рухсат олиши лозим.

Сешанба куни Кёнгнам иммиграция марказида ўтказилган матбуот анжумани ўтказилган. Унда иштирок этган марказ раҳбари Ли Чол Сингнинг сўзларига кўра, иммиграция хизмати зобити ўзбекистонлик йигитга электрошокер билан таҳдид қилган.

"Hankyoreh" газетаси хабарига кўра, калтакланган йигит иммиграция хизмати ходимлари устида судга шикоят қилиш арафасида. У ўзига етказилган жиcмоний зарар учун товон тўланиши ва зобитлар жазоланишини истайди.

Мазкур хабар корейс матбуотида эълон қилиниши ортидан Жанубий Корея президентининг виртуал қабулхонасида норозилик петицияси пайдо бўлган. Мурожаатда Жанубий Кореяда осиёлик муҳожирларга нисбатан дискриминация борлигидан шикоят қилинган. «Унинг ўрнида америкалик оқ танли бирор киши бўлса ҳам шундай муносабат кўрсатилармиди» дея заҳарханда қилган мурожаат муаллифи. Ҳозирча петицияни 16 киши қўллаб-қувватлашини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан