Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мева ва сабзавотларни «Ўзагроэкспорт» нархларидан арзонга сотишга рухсат берилди
2.08.2018 11:52,  
15

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзагроэкспорт» эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш талаби бекор қилинди. Бу президентнинг 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида кўзда тутилган.

Бир вақтнинг ўзида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳам бекор қилинди.

Кўрсатиб ўтилган тартиблар ўтган йилнинг декабридаги ҳукумат қарори билан жорий этилган эди. Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур тартибларни бекор қилиш таклифини илгари сурди. Аввал тадбиркорлар ўрнатилган нархлардан паст баҳога маҳсулотларни сотиш имконияти йўқлигидан бир неча маротаба шикоят қилган эди.

2016 йил апрелида ташкил этилган «Ўзагроэкспорт» ихтисослашган ташқи савдо компанияси янги мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш монополиясини қўлга киритган эди. Ўтган йилнинг июлидан президент қарори билан у мазкур ҳуқуқдан маҳрум этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан