Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда йигит ўғриликда гумонланиб бозор ўртасида қўлидан осиб қўйилди (видео)
2.08.2018 16:44,  
6

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани Шаббоз бозорида ўғри деб гумонланиб ушланган шахсни қўлидан осиб қўйишгани акс этган видео тарқалганди.

Депутат Нуриддин Зайнитдинов Facebook’даги саҳифасида бу ҳолатни кескин қоралади:

Ижтимоий тармоқларда бугун тарқалган “бозорчи”лар томонидан ўғриликда айбланиб, дарвозага қўлидан осиб қўйилган йигит акс этган ушбу видео инсон ғазабини келтирмасдан иложи йўқ. Биз нечинчи асрда яшаётганимизни уйлаб қоласан киши, 15 асрдами? Бу босар-тусарини билмай қолаган "самосуд"чи -“бозорчи”лар, бизнинг жамиятда қонун устуворлигини унутиб, ҳуқуқ-тартибот хизматлари ва суднинг ваколатларини наҳот ўз зиммаларига олган бўлсалар... Бу бозорни милицияси, “бозорком”и, тумани прокурори, ҳокими борми?

Ким бўлишидан қаъти назар бундай ҳолатга йўл қўйлиши мумкин эмас эди. Ҳеч қачон!, дея ўз фикрларини ёзиб қолдирди депутат. 

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича Умумжаҳон декларациясининг 11-моддаси, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар бўйича халқаро пактнинг 14-моддаси ҳамда ЖПКнинг 23-моддасига мувофиқ, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди.

Судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади.

Фақат асосли ва одилона жазо тайинлаш орқалигина жамиятни жиноий хуружлардан самарали ҳимоя этиш, судланганларни тузатиш ва қайта тарбиялашга эришиш, судланганлар ҳамда бошқа шахслар томонидан янги жиноятлар содир этилишининг олдини олишни таъминлаш мумкин, деб фикрини якунлайди Нуриддин Зайнитдинов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан