Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бугунги кунга қадар ўтган барча тест синовларинг статистикаси эълон қилинди
5.08.2018 14:13,  
4

Кеча, 4 август куни бўлитб ўтказилган тест сирновларида 56 949 нафар абитуриент иштирок этди, деб хабар қилди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг саҳифасида.

“Тест синовларида 15 та олий таълим муассасаларининг 80 та таълим йўналишида 56 минг 949 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 1221 нафар абитуриент тест синовларига келмади”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, 194 абитуриент тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли – кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб киришга ва ўзгани ўрнига киришга уринганлиги, бино ичида шпаргалкадан фойдаланишга ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун тест синовларидан четлаштирилган. 

ДТМ сайтидага маълумотларга кўра, ўтган тўрт кун давомида 177 061 нафар абитуриент тест синовларини топширишга улгурган.

Эслатиб зўтамиз, бу йилги тест синовларини 1 – 15 август кунлари, махсус танлаб олинган ва жиҳозланган аудиторияларда ўтказилмоқда. 

Тест синовлари ўтказиладиган 57 та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди, абитуриентлар учун барча аудиторияларда ичимлик суви ҳамда барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ташкил этилди.

Абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинди ва у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилди.

4 август куни республикадаги 15 та олий таълим муассасаларида тест жараёнлари бир вақтда 1-сменада 8.00дан бошланиб, 11.30га қадар ва 2-сменада 15:00 дан бошланиб, 18:30 га қадар ўтказилди.

Ундан ташқари, илк бор тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.

Тест синовларини қонунга мувофиқ равишда ўткаиз мақсадида, ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинди.

Тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан тест синовлари ўтказиш тартиб-қоидалари ва технологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган 2 минг 396 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

4 август тест натижалари 5 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан