Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳукуматлараро битим кучга кирди
6.08.2018 12:53,  
5

Жорий йил 2 август куни Ўзбекистон Ҳукумати билан Афғонистон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида юкларни транзит ташиш тўғрисидаги Битим кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мазкур битим 2017 йилнинг 5 декабрь куни Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида имзоланган.

Битим томонларнинг икки давлат ҳудуди орқали юкларни транзит ташишни амалга оширишдаги расмиятчиликларни қисқартириш ва механизмларини белгилаш бўйича ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асос яратади.

Ушбу ҳужжат қоидаларига кўра томонлар бир-бирларига ўз давлатлари ҳудудлари орқали юкларни транзит ташиш ҳуқуқини тақдим этадилар ҳамда темир йўл орқали транзит ташишда юклар ҳажмининг олдиндан мувофиқлаштирувини амалга оширадилар.

Ҳужжат юкларни ташиш борасида қулай шароитларни яратишга, Ўзбекистоннинг транзит салоҳиятини ошириш ва икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга йўналтирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан