Тошкентда тўппончани сотмоқчи бўлган аёл қўлга олинди

07.08.2018 | Жамият | 2898

Тошкент вилоятида яшовчи Й.Зулфия исмли шахс уйини таъмирлаш вақтида ертўладан топиб олган 1921 йилга оид “Наган” тўппончасини 500 АҚШ долларига сотмоқчи бўлганида қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Ушбу ҳолат бўйича ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов жараёнида 49 ёшли ушбу аёлни жиноят содир этишга нима мажбурлагани, унинг сабаб ва омилларига аниқлик киритилади.