Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда иккита паспорт ва қўшимчасига ИД-карта жорий қилиниши мумкин
7.08.2018 21:29,  
23

Ўзбекистонда учта ҳужжатни жорий қилиш таклиф этилмоқда, булар: мамлакат ичидаги биометрик паспорт, четга чиқиш учун биометрик паспорт ва ИД-карта. Бу ҳақда Spot Ўзбекистон паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасига таяниб хабар бермоқда.

Ҳужжатда бир нечта асосий тушунчалар қўлланилган, улар орасида қуйидагилар бор:

  • Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти — ўз эгасининг шахсини Ўзбекистон ҳудудида тасдиқловчи ҳужжат. Шунингдек, у ўзида электрон ахборот ташувчи (чип)га эга бўлиб, Ўзбекистон фуқаролигини ҳам тасдиқлайди;
  • чет элга чиқиш учун биометрик паспорт Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини ва унинг эгаси шахсини хорижга чиқиш ва Ўзбекистон Республика ҳудудига кириш чоғида тасдиқловчи ҳужжат;
  • идентификацион электрон карта (ИД-карта) — ўз эгасининг шахсини мамлакат ҳудудида тасдиқловчи ҳужжат, у ҳар фуқаронинг ягона идентификация рақамини, унинг шахсий маълумотларини ўз ичига олиб, давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни аниқлаш учун қўлланилади.

Хорижга чиқиш чоғида фуқароларга чет элга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилади. Хорижга чиқиш учун биометрик паспорт чет элда бўлган фуқароларда ҳам бўлиши талаб этилади.

Чет элга чиқиш учун биометрик паспорт фуқароларга қуйидаги амал қилиш муддати билан берилади:

  • Туғилган кунидан бир йилгача — икки йил муддатга;
  • Бир ёшдан 16 ёшгача — 5 йиллик муддатга;
  • 16 ёшдан катталарга — 10 йил муддатга.

Чет элга чиқиш учун паспортни расмийлаштириш учун ҳужжатлар тўпламини топшириш шарт этиб белгиланиши таклиф этилмоқда, улар орасида — ИД-карта бор.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан