10 эркакка ОИВ юқтирган аёл 1 йилга қамалди

08.08.2018 | Жаҳон | 4714

Тожикистонда Шаҳртус туман суди 10 эркакка Орттирилган иммунтақчиллиги вируси (ОИВ) юқтирган фоҳиша аёлни бир йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди Ҳукм ўтган ҳафтада эълон қилинди.

Исмининг бош ҳарфларигина ошкор қилинган аёл ўзининг бир неча мижозига атайлаб касал юқтирганликда айбланган.

Шаҳртус туман суди расмийси 7 август куни ўтган ҳафтада чиқарилган ҳукмни шарҳлар экан, А.З. судда пушаймон бўлгани ва бундан буён фоҳишалик билан шуғулланмаслигини билдиргани, шунинг учун суд ушбу нозик жиҳатларни, шунингдек, судланувчи оиласининг оғир иқтисодий аҳволини ҳисобга олиб, унга нисбатан ҳукмни енгиллатишга қарор қилганини хабар қилди.

А.З. Тожикистон ЖКнинг “ОИВ инфекциясини юқтириш” деб номланган 125-моддаси бўйича айбдор деб тан олинган.

7 август куни Шаҳртус туманининг прокурори Умед Каримзода давлат айбловчиси аёлни 2 йилга қамашни олишни сўрагани, лекин суд судланувчи аёлнинг пушаймонлигини ҳисобга олиб, уни 1 йилга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилганини айтди. «Суд ишни кўриб чиқди, А.З.га айб қилиб қўйилаётган модда 2 йилдан 5 йилгача қамоқни назарда тутади, лекин суд судланувчининг пушаймон бўлганини эътиборга олди», - деди Каримзода.

Ҳукм чиқарилган кундан бери ҳали 10 кун ўтгани йўқ, шунинг учун А.З. нинг қариндошлари ва унинг адвокати ҳукм устидан юқори турувчи суд инстанциясига шикоят қилишлари мумкин.