Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда 23 яшар талаба раҳбарлик лавозимига тайинланди
8.08.2018 15:17,  
13

Вестминстер университети талабаси Саидакбархон Акбаров Давлат туризм қўмитаси раисининг ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди ушбу қўмита ахборот хизмати.

Хабар қилинишича, 29 июнь куни Олмазор туманидаги йиғилиш чоғида президент Шавкат Мирзиёев унинг номзодини шу лавозимга таклиф қилган.

Акбаров йиғилишдаги ўз чиқишида Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалий таклифлар берганди.

Акбаров Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетининг 4-босқич талабаси саналади, бизнес бошқаруви факультетида таҳсил олади.

“Ёш бўлишига қарамай, у таълим ва малака ошириш соҳасида тадбиркорлик фаолияти тажрибасига эга. Бу Ёшлар иттифоқининг ёш тадбиркорлари таркибига киради”, - дейилади хабарда.

2013 - 2018 йилларда таълим марказлари тармоғини бошқарган. Шунингдек, у ИТБ фондидан сармояларни жалб қилиш бўйича танловда иштирок этган онлайн таълим дастурини ишлаб чиқиш билан шуғулланган. Германияда ўтказилган БМТ халқаро конференцияларида иштирок этган.

Давлат туризм қўмитасида Акбаров ёшлар туризмини ривожлантириш, инновацион ғоялар ва смарт туризмни жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада таълим хизматларини такомиллаштириш билан шуғулланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан