Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбектелеком» бош директори алмашди
8.08.2018 18:24,  
14

Фарҳод Розиев «Ўзбектелеком» бош директори лавозимини тарк этди ва компаниянинг тижорат директори этиб тайинланди, дея хабар қилди Ўзбекистон миллий телекоммуникация оператори матбуот хизмати.

«Газета.uz"нинг ҳукуматдаги ахборот манбаси маълумотига кўра, душанба куни эрталаб бўлиб ўтган йиғилишда бош вазир Абдулла Арипов компания фаолиятини танқид остига олган.

Фарҳод Розиев (1979 й. т.) февраль охирида «Ўзбектелеком» раҳбари бўлган эди. У Sarkor Telecom,Winncom Technologies, Intelligent Consulting компанияларида ишлаган, 2011−2012 йилларда Uzonline лойиҳасига раҳбарлик қилиб, Uzmobile («Ўзбектелеком» бўлинмаси) директори бўлган.

«Ўзбектелеком"га 2016−2018 йилларда раҳбарлик қилган Шуҳрат Қодиров яна бош директор лавозимига тайинланди. У 2015−2016 йилларда Uzmobile раҳбари бўлган.
Бундан ташқари, компаниянинг истиқболли ривожлантириш ва инновациялар бўйича директори ҳам алмашди. Евгений Маркинг Жамол Мақсудов билан ўрин алмашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан