Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон ва Туркия президентлари бўлажак учрашувлар борасида фикр алмашишди
8.08.2018 21:58,  
7

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тойип Эрдоған ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Икки давлат раҳбарлари жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида ўзаро товар алмашиш ҳажми ўттиз фоиздан кўпроққа ошганлигини қайд этишди.

Туркиянинг етакчи саноат компаниялари ва банклари билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги вилоятларда юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этиш, энергетика, транспорт-коммуникация, логистика ва туризм инфраструктуралари, шаҳарсозлик, банк-молия соҳаси ва бошқа устувор йўналишларни модернизация қилиш бўйича йирик инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бизнес ва маданий-гуманитар алмашувлар соҳасида изчил мулоқотлар ривожланмоқда. Мулоқот сўнгида давлатлар раҳбарлари юқори даражадаги бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан