Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон суди Ақтўбедаги ёниб кетган автобус бўйича ишни кўриб чиқишни кейинроққа қолдирди
8.08.2018 22:01,  
2

Қозоғистон ғарбида 52 кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлган автобусдаги ёнғин бўйича жиноий ишни судда кўриб чиқиш номаълум муддатга қолдирилди, деб хабар берди РИА Новости Ақтўбе вилоят суди вакилига таяниб.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг 18 январь куни Самара – Чимкент йўлининг 1068 километрида, автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари қурбон бўлган эди. Автобусдаги ёнғинга кавшарлаш лампасидан фойдаланиш сабаб бўлгани айтилганди.

Мазкур ишни 7 август куни Иргиз туман судида кўриб чиқиш белгиланган эди.

"Ҳозирча суд иши қолдирилди... Улар (айбланувчиларнинг ҳимоячилари – таҳр.) суд ишини Ақтўбега кўчиришмоқчи", - деди агентлик суҳбатдоши. Унинг айтишича, Иргиз қишлоғида адвокатларнинг яшашлари учун шароитлар мавжуд эмас.

Ҳайдовчилар Барат Танатаров, Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебековлар ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя қилмасликда айбланиб ҳибсга олинган эди. Кейинчалик ҳайдовчилар билан бирга айбланувчилар қаторига механик Баҳодир Бердибаев ва автобус фирмаси директори Нурлибек Телепбаевлар ҳам қўшилган.  

Ҳайдовчилардан икки нафари – Нуржан Киргизбаев ва Максат Пернебековлар ўз айбларини қисман тан олишган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан