Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: Тошкентга ҳеч қачон бунча пул берилмаган
10.08.2018 18:12,  
6

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Шайхонтоҳур тумани иқтисодиётини ривожлантириш, уй-жой-коммунал соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш учун республика бюджетидан етарли маблағ ажратилмоқда. Прогноздан ошган солиқ тушумлари маҳаллий бюджетлар ихтиёрида қолдирилиб, уларни сарфлаш бўйича маҳаллий ҳокимликларга кенг ваколатлар берилмоқда.

Масалан, 2018 йилда Тошкент шаҳрида прогнозга нисбатан 2 триллион сўмга кўп солиқ тушиб, маҳаллий бюджетда 1,5 триллион сўми қолиши кутилмоқда. Бу 2017 йилга нисбатан 10 баробар кўпдир.

"Тошкентга ҳеч қачон бунча пул берилмаган. Биз нега 1,5 триллион сўмни шаҳарнинг ўзида қолдиряпмиз? Тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилиш учун, одамларнинг маиший шароитларини яхшилаш, уй-жойлар, боғчалар қуриш, иш ўринлари яратиш учун. Энди жойлардаги раҳбарлар ҳам ўзини қийнаши, садоқат билан ишлаши керак. Четдан келиб ҳеч ким ҳеч қачон қилиб бермайди”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан