Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбектелеком” бир ойда иккинчи марта Интернет-каналлари тарифларини пасайтирди
11.08.2018 14:01,  
13

“Ўзбектелеком” АК бир ойда иккинчи марта Халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда, деб хабар берди компания маибуот хизмати.

“9 август куни “Ўзбектелеком” АК бош директори в.в.б Шуҳрат Кадиров томонидан мобил ва маҳаллий тармоқ алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун Uztelecom Интернет-каналлари тарифларини 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтириш тўғрисида қарор имзоланди”, - дейилади хабарда.

Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июл куни эълон қилинган. Унга кўра тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шундай қилиб, нархларнинг умумий арзонлашиши 31% ни ташкил этди.

Эслатиб ўтилишича, ҳар бир мобил алоқа оператори ва провайдер тақдим этувчи хизматларининг охирги истеъмолчи учун нархларини мустақил равишда белгилайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан