«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Манчестер Сити»га ютқазди

10.09.2016 | Спорт | 893

Англия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 1:2 ҳисоби қайд этилиб, "шаҳарликлар"нинг ғалабаси билан якунланди. 

Ўйин кутилганидек шиддатли ҳужумлар остида бошланди ва бутун учрашув давомида шу босим сақланиб турди. 

Дастлаб, икки гол эвазига "Сити" олдинга чиқиб олди. Кевин де Брюйне ва Ихеаначолар гол муаллифига айланишди. Жавоб голини эса Иброҳимович 42-дақиқада киритди. 

Мазкур ҳисоб ўйин охиригача ўзгармасдан қолди ва "Манчестер Сити" дербида ғалабани қўлга киритди.

Англия чемпионати, 4-тур
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 1:2
Голлар: 0:1 – 15 де Брюйне, 0:2 – 36 Ихеаначо, 1:2 – 42 Ибрагимович. 
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Валенсия, Шоу (Марсьяль, 81), Байи, Блинд, Мхитарян (Эррера, 46), Феллайни, Погба, Лингард (Рэшфорд, 46), Ибрагимович, Руни.
Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Коларов, Санья, Стоунз, де Брюйне, Сильва, Стерлинг (Сане, 60), Фернандиньо, Нолито, Ихеаначо (Фернандо, 53).
Огоҳлантиришлар: Сильва (41), Байи (45), Ибрагимович (51), Феллайни (52), Руни (83).