Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қорақалпоғистонда ёмғир ва кучли шамол оқибатида дўконлар ёниб кетди
12.08.2018 13:10,  
1

11 август куни соат тахминан 4:40лар атрофида Қорақалпоғистон Республикаси Манғит шаҳри Халқлар дўстлиги ва Буюк Турон кўчалари кесишмасида жойлашган савдо дўконларида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Амударё туман ЁХБ бошлиғи Ҳ.Матёқубовнинг маълум қилишича, ушбу манзилга ўт ўчириш машиналари соат 4:43да етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қуршаб олиниб, соат 06:28да тўлиқ бартараф этилган ҳамда бошқа савдо дўконлари ва қўшни биноларига тарқалишининг олди олинган.

Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Аммо ёнғин 2 нафар тадбиркорга тегишли дўкон биноларини қуршаб олгани сабаб 180 квадрат метр бинолардаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, жиҳозлар ёниб кетган.

Мазкур ҳодиса шу куни ёққан кучли ёмғир ва юқори тезликда эсган шамол туфайли электр тармоқларида рўй берган қисқа туташув оқибатида содир бўлгани тахмин қилинмоқда. Ёнғин етказган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан