Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Спортчи билан боғлиқ нохуш ҳолатлар рўй берса, уни назорат қилмаган мураббийнинг лицензияси олиб қўйилади
14.08.2018 12:41,  
4

13 август куни Миллий олимпия қўмитасида профилактик йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Профилактика тадбирида спортчиларни тўғри йўналишда тарбиялаш, уларнинг турли қинғир йўлларга кириб кетишини олдини олиш, бу борада спорт федерациялари ва мураббийлар масъулиятини ошириш лозимлиги қайд этилди.

Спортчида юзага келадиган нохуш ҳолатлар учун федерациялар ва мураббийлар масъул эканлиги, бу борада назоратни янада кучайтириш лозимлиги айтилди. Бордию, келажакда спортчи билан боғлиқ нохуш ҳолатлар рўй берадиган бўлса, уни назорат қилмаган мураббийнинг лицензиясини олиб қўйиш жазоси ҳам қўлланилиши мумкинлиги бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Тадбир давомида шунингдек, спортчилар терма жамоадаги фаолиятини якунлаганидан сўнг ўз ҳолича ташлаб қўйиш керак эмаслиги, уларга мураббийлик билан шуғулланиш имкониятини яратиб, келажакда янгидан-янги чемпионларни тарбиялаш лозимлиги айтилди.

Йиғилиш якунида тажрибали мураббийлар спортчиларни назоратсиз қолдириш, маънавий қолоқликда тарбиялаш ёмон ҳолатларга сабаб бўлиши ҳақида турли воқеаларни гапириб беришди. Рўй бериши мумкин бўлган ёқимсиз ҳодисаларни олдини олиш борасида ўз таклифларини билдириб ўтишди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан