Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Аурум 898» тунги клубининг икки қўриқчиси милиция ходимларига қаршилик кўрсатгани учун 15 суткага қамалди
14.08.2018 19:07,  
9

11 август куни 11 август куни Тошкент шаҳар Юнусобод туман маъмурий суди «Аурум 898» тунги клубининг икки нафар қўриқчисига нисбатан ҳукм чиқарди, дея хабар берди Ўзбекистон Олий судининг расмий вакили Азиз Обидов.

Владимир Смирнов (1988 йилда туғилган) ва Ихтиёр Фазлиддинов (1988 йилда туғилган) Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси (милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1 қисми ва 195-моддасида (милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) кўзда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган.

Суд маъмурий материалларни ҳар томонлама ва тўлиқ ўрганиб, ҳар икки қўриқчига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ тайинлади.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни «Аурум 898» тунги клуби қўриқчилари билан бўлиб ўтган жанжал оқибатида 25 ёшли Жамшид Кенжаев шифохонада ҳаётдан кўз юмган эди.

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Шодали Қиличов (1989 йилда туғилган, муқаддам судланган), 277-модда (безорилик) 2-қисмида «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Алижон Хамраев (1982 йилда туғилган, муқаддам судланган), Жаҳонгир Ёрқулов (1992 йилда туғилган, муқаддам судланмаган) ва Саидазим Камолдинов (1994 йилда туғилган, муқаддам судланмаган) га нисбатан Тошкент шаҳар Юнусобод туман прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан