Профессор минбари: Яхши ўқитувчидан нималарни кутяпмиз?

16.08.2018 | Блог | 3736

Ўзбекистонда содир бўлаётган ўзгаришлар жамиятнинг турли табақалари, жумладан таълим соҳаси вакилларига руҳ бағишламоқда. Аммо биз юқори малакали профессоналлардан таркиб топган жамоани ташкил қилиш каби яна бир муаммога дуч келмоқдамиз. Баъзан вазият аниқ бўлмаслиги мумкин, университет ёки мактаб маъмурияти ўқув йилининг бошида аниқ кўрсатмалар бермаслиги ва ўқитувчи ва профессорлар йил сўнггига келиб муаммога дуч келишлари мумкин.  Ҳозирги замонда, мактаблар ва университутлар ихтиёрида KPI (Key Performance Indicator) яъни ишлаб чиқариш самарадорлигининг кўрсаткичи (ИЧСАК) каби турли туман баҳолаш воситалари мавжуд. Ишлаб чиқариш самарадорлигининг кўрсаткичи (ИЧСАК) ўқитувчи, кафедра мудири ёки факультет декани ўзларига ишониб топширилган бўлимларнинг мақсад ва вазифаларига қай даражада эришишганлигини намойиш этувчи ўлчамли кўрчаткичдир. Ташкилотларда KPIни ўз олдиларига қўйилган мақсадларга эришганлик ютуқларини баҳолашда қўллашади. Тегишли KPIларни танлаш бўлим стратегиялари ва узоққа йўналтирилган режаларнинг қайси қисмини кузатишингизга боғлиқ бўлади. Ўзларига тегишли таълим мақсадлари ва вазифаларига асосланган ҳолда ҳар бир бўлим/кафедра/факультет ютуқларни баҳолашда турли KPI туридан фойдаланади. Шу сабабдан, авваламбор ўз кафедрангиз, факультетингиз ва ҳато университетингизга қайси ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари тўғри келишини аниқлаб олишингиз лозим.

Ўқитувчининг тажрибаси, тадқиқот кўникма ва малакалари ва педагогик ёндашувлар асосида яхши таълим беришнинг хусусиятлари турлича бўлиши мумкин. Университет даражасида, талабалар анча улғайган бўлади; улар ўзлари аллақачон ўзлаштирган когнитив қобилиятлари билан келишади. Шунга қарамай, талабаларнинг ўрганиш жараёнида ўқитувчи талабаларнинг ўрганишга бўлган иштиёқи ва қобилияти энг самарали иш беришига имкон берувчи шароит (контекст) яратиш йўли билан жиддий ва кўп жиҳатларни талаб қилувчи роль ўйнаши лозим. Ўқитишнинг мақсади жуда оддий, яъни талабанинг ўрганишига имкон яратиш. Ўқитиш талаба нимани ва қандай ўрганишини тушунишдан иборат; шунинг учун, яхши ўқитиш талабанинг ўрганишини ўрганишни ҳам ўз ичига олади. Аммо воқеликда бу содда вазифа ҳамма вақт ҳам иш бермаслиги мумкин.

Ўз ўқитувчилик тажрибамга асосланган ҳолда, мен талабалардан олинган жавоблар асосида ҳосил қилинган муҳим 3 жиҳатни баҳам кўрмоқчиман. Ушбу жавоблар яхши уқув йилини режалаштиришда ва ўқитувчлиларни ишга олиш, янги курслар ташкил қилиш ва талабалар ҳамда ўқитувчилар учун рақобатли муҳит яратиш учун жиддий аҳамиятга эга.

Ўқитиш кўникмалари ва амалиёти

Талабалардан ўқитувчиларда ҳурмат қиладиган жаҳатлари ҳақидаги саволга олинган жавобларда энг кўп учраган изоҳ юқори малакали маъруза ўқувчи ўқитувчилар мавзуни аниқ ва талабаларнинг тушунишлари учун ёрдам берадиган усулда тақдим этиши экан. Бундай устозлар қийин ишни ҳаддан ташқари соддалаштириб юбормасдан, оддий тилда тушунарли қилиб беришар экан. Техник тил қўлланилган ҳолларда, мавзу аниқ ифодаланар экан. Маърузаларда сарлавҳалар, слайдлар, тарқатув маълумот қоғозлари ва синф тахтасидаги чизмалар каби кўргазмали қуроллардан тушунтириш ёки керак бўлганда аниқлик киритиш учун фойдаланилган. Мавҳум тушунчалар мисоллар билан тушунтирилган, ва тушунча ва мисол орасидаги фарққа аниқлик киритилган.

Юқори малакали ўқитувчилар дарсга/маърузага пухта тайёрланган бўлиб, маърузалари мазмунини самарали равишда тартибга солишган, ва бу тузилмали мазмунни талабаларга етказа билишган. Улар мавзу мақсад ва вазифаларини аниқ ифодалаб бериб, муҳим масалаларга урғу беришган. Улар аниқлик билан ва тегишли тезликда маъруза ўқиганлар ва ёзиб олиш талаб қилинган ва ёки қилинмайдиган жойларга урғу бериш усули билан талабаларга тегишли жойларни ёзиб олишга ва тинглашга кераклича вақт берганлар. Кўп ҳолларда талабалар шошилиб кўчиришнинг олдини олиш мақсадида ўқитувчилар уларга маълумотлар ёзилган қоғозларни тарқатганлар. Талабаларни фикрлашга ундаш ва уларда қизиқиш уйғоиш учун ўқитувчилар саволлар бериш ва фаолият турлари усулларини қўллаганлар.

Улар ўз соҳаларида чуқур билимга эга бўлганлар ва соҳадаги энг сўнгги янгиликлардан бохабар бўлганлар, бироқ ўзларини “ҳамма нарсани билувчи” каби тутмаганлар; ва иш тажрибаси ва кўплаб тўлиқсиз иш куни усулида ишлайдиган ва юқори курс талабалари қимматли маълумотлар манбаи бўлишини англаган ҳолда ўз талабаларидан ҳам ўрганиш хоҳишлари бўлган. Маърузачилар ишни қизиқарли олиб боришга интилганлар. Улар янги тушунчаларни махсус мавзуга бағишланиб ўтказилган тадқиқотлар, тегишли мисоллар ёки ҳазил ҳикоялар билан боғлаганлар, ва маъруза дарсларида турли туман талаба фаолиятларини қўллашга энг устувор ўринга қўйганлар.

Маърузалар, ҳамда семинарлар ва лаборатория ишларида талабалар қатнашуви рағбатлантирилган. Бундай ўқитувчилар аксарият талабалар маърузани индамай ўтириб ёзиб олишдан кўра фаол қатнашувдан кўпроқ наф олишларини билишган. Шу сабабдан улар талабаларнинг маъруза мавзусига боғлиқ масаларни таҳлил қилиши, муаммоларга ечим топиши, саволлар бериши, муҳокама ёки “фикрлар йиғиш” фаолиятлари ўтказиш учун “маъруза давомида” атайин вақт топишган. Маърузалар давомида, улар талабалардан саволлар сўрашлари учун, ёки улар бирор мавзуни муҳокама қилишлари учун тез-тез имкоиятлар топишган, ва барча саволларга тез ва аниқ жавоб беришга ҳаракат қилганлар. Улар талабаларнинг барча саволларига жиддий муносабатда бўлиб ва уларни қўрқитишмаган ёки устларидан кулишмаган. Шунингдек улар маъруза бошланишидан олдин ва ундан кейин талабалар тушунганликларини текшириш учун уларга тўғридан-тўғри саволлар беришган.

Талабаларга бўлган муносабат

Юқори малакали маърузачилар талабаларнинг ўрганишлари, тушунишлари ва танқидий фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришни, шунингдек мазмунни ўзлаштириш ёки кўникмалар ўрганишларини чин кўнгилдан хоҳлаганлар. Улар талабалар фикрлашлари, уларнинг нотўғри тушунишларнинг олдини олиш ва талабаларга турли усуллар билан тушунишга эришишга имкон бериш ҳақида қайғурганликларини намойиш қилишган. Улар талабаларни дарсда ўзлаштиришни уддалай олмаётганликлари белгиларини, зерикаётганликлари, ёки тушунаётганликларини билиб олиш учун кузатишган ва талабалар эҳтиёжларини қондириш учун турли ёндашувлар қўллашган.

Дарсдан ташқаридаги вақтда, улар мурожаат қилиш учун очиқликларини ва талабаларга ёрдам беришга тайёр эканликларига урғу беришган. Улар мавзуни эзмалик билан икир-чикирликлари билан тушунтиришдан чекланишга ҳаракат қилишган ва талабаларни қийинчиликларни енгиб ўтиш иш жараёнида фаол қатнашиш учун рағбатлантиришган, бироқ ҳақиқатда ҳам мавзуларни ўзлаштиришда қийинчликка дуч келганлар билан тушунчаларни тафсилотлари билан тушунтириш йўли билан бирга ишлашган.

Шахсий хислатлар

Юқори малакали ўқитувчиларда ўз фанларига, профессионал соҳалари ва ўқитувчилик вазифасига иштиёқлари бўлган. Талабалар бу ҳолатдан рағбатланишган ва бундай ўқитувчиларнинг дарсларига ошиқишгани ҳақида изоҳ беришган. Юқори малакали ўқитувчилар шахсий фазилатларининг энг кўп ёдга олинган жиҳати “мулоқот қилишнинг енгиллиги”, “сокин, босиқ муомалалик” ёки “очиқ чеҳралилик” бўлган ва буларнинг барчаси дарсга енгиллик муҳити олиб келиши кўрсатилган. Шунингдек, талабалар тегишли даражадаги ҳазилкашлик ва муносабатни тан олишган, чунки булар ўрганиш ёқимли эканлигини намойиш қилган.

Хулоса қилиб айтсак, юқори малакали ўқитувчилар ўз ўқитувчилик ролларини жуда ҳам муҳим эканлигини англашган. Улар дарслардаги мулоқотнинг талабаларнинг фанни ўрганиши ва унга қизиқиш уйғотишни имкони борича ошириш учун сарфлашга эришиш учун оғир меҳнат қилишган. Баъзилар ўзларида “табиий” ўқитувчилик қобилияти борлигидан омадли эканларини айтган бўлсаларда, уларнинг барчаси  маъруза ва манбаа тайёрлаш учун жидлий вақт сарфлашганига урғу беришган.

Азамат Акбаров,

Қозоқ Миллий Университети профессори, Олмаота