Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи маъмурчилиги соддалаштирилади
17.08.2018 19:00,  
12

Давлат солиқ қўмитаси солиқ ислоҳотлари доирасида бухгалтерларни қийнаб келаётган яна бир муаммоли масала, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш, ҳисоб-китобларни тақдим этиш ва тўлаш жараёнини соддалаштиришга киришди, деб хабар беради қўмитаси матбуот хизмати.

Солиқ кодексининг 188-моддасига асосан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи иш ҳақини олиш учун тижорат банкларига ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда бюджетга ўтказилиши белгиланган (аванс тўловларидан ташқари).

Даромад солиғи бевосита тўлаб берилган иш ҳақига боғлиқ бўлиб, ҳисоботларда олдинги қолдиқ (сальдо), яъни ҳисобланган, тўланган иш ҳақи ва солиқ суммалари акс эттирилиши лозим. Бундай мураккаблик корхоналарнинг бухгалтерларига солиқ ҳисоботларини тузилиши ва бюджетга тегишли суммаларни  ўтказишида ноқулайликларни юзага келтираётган эди.

Бу ўз навбатида бюджет тушумларига ҳам салбий таъсир кўрсатиб, жорий йилнинг I ярим йиллиги якуни бўйича тақдим этилган ҳисоботлар таҳлили билан 112,7 мингта (ишлаб турган солиқ тўловчиларнинг 30%) корхона ва ташкилотларнинг ҳисоботларида тўланмаган иш ҳақи қолдиқ суммаси нотўғри акс эттирилганлиги ҳисобига бюджетга 115,2 млрд сўм солиқлар қўшимча ҳисобланган.

Мазкур муаммо бошқа мамлакатларнинг иш тажрибаси асосида ўрганилиб, ҳисоботларни тақдим этиш ва тўлаш муддатини ҳар ойда, кейинги ойнинг 25- санасигача белгилаш таклифи тайёрланиб, янги таҳрирдаги Солиқ кодексини ишлаб чиқиш бўйича Ишчи гуруҳига киритиладиган бўлди.

Бундан ташқари, фуқароларимизга пенсия миқдорини ҳисоблаш бўйича яна бир қулайлик, Президентнинг 2018 йил 29 июндаги ПФ‑5468-сонли Фармони талабида 2019 йил 1 январдан солиқ органлари хўжалик субъектларининг ҳисоботлари асосида ҳар бир фуқаронинг ҳисобланган иш ҳақи ҳисоби (тарихини) юритишни жорий этмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан