Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Ўзбекистон” меҳмонхонаси хусусийлаштирилади
19.08.2018 19:43,  
29

“Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги давлат улуши савдога чиқарилади, деб хабар қилмоқда маҳаллий ОАВлар, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан.

"Otel O’zbekiston" МЧЖнинг низом капиталида 80,13%ни ташкил қиладиган давлат улуши сотувга чиқарилади. Унинг бошланғич нархи ҳозирча эълон қилинмаган", - дейилган хабарда.

Меҳмонхонанинг янги мулкдорлари уни янгилаш ва керак бўлса тўлиқ қайта таъмирлаш мажбуриятини бўйнларига олишлари керак бўлади. Меҳмонхонанинг тўлиқ қиймати уч йил ичида давлатга тўланиши керак.

“Ўзбекистон” меҳмонхонаси Тошкентнинг энг машҳур меҳмонхоналаридан бири. У 1974 йилда, шаҳарнинг қоқ марказида қурилган. Меҳмонхона ойналаридан Амир Темур ҳиёбони кўриниб туради. Кўп қаватли меҳмонхона ер қимирлашига чидамли бўлиши учун ярим айлана шаклида лойиҳалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан