Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ раҳбари қўлга олинди
24.08.2018 12:18,  
8

Наманганда хусусий тадбиркордан 300 доллар пора олган солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи қўлга олинди, деб хабар берди Ўзбекистон ИИВ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси.

Хабарда айтилишича, жорий йил 4 июль куни Наманган вилояти ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлимига тадбиркор Х.Хдан мурожаат келиб тушган. Аризачининг маълум қилишича, 3 июль куни савдо дўконига туман Давлат солиқ идораси раҳбар ходимлари - Ғ.Б. ва Т.Н.лар келиб, дўкон солиқ ходимлари текширувидан "холи" бўлиши эвазига 300 АҚШ доллари беришини талаб қилишган.

Тадбиркор мурожаатидан сўнг Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Наманган вилояти прокуратураси ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилади.

Тадбир давомида Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи Т.Н. туман ДСИ биносида фуқаро Х.Х.дан 300 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Наманган вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси (Пора олиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Т.Н. қамоққа олинган.

Шунингдек, унинг жиноий шерикларига нисбатан ҳам тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан