Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фуқаролар бюджет тақсимотида иштирок этишлари мумкин
24.08.2018 12:31,  
2

Ўзбекистонда 2019 йилдан бошлаб фуқароларнинг бюджет тақсимотидаги иштирокини таъминлаш механизмларини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Унга кўра, шаҳар ва туманлар бюджетларининг энг камида 10 фоизлик қўшимча манбалари жамоатчилик фикри асосида шакллантирилади. Президентнинг «Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасида бу ҳақда сўз боради.

2020 йилдан давлат бюджети ва давлат мақсадли фондлари бюджетларини «илғор халқаро стандартлар асосида тайёрланган» қонун билан тасдиқлаш таклиф қилинмоқда.

Давлат бюджети, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасига йўналтирилгунга қадар мажбурий тартибда жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.

Давлат бюджети ва унинг ижроси тўғрисидаги ҳисоботга параллел равишда жамоатчилик муҳокамаси учун Молия вазирлиги томонидан «Бюджет фуқаролар учун» ахборот нашри чоп этилади.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатасининг давлат бюджетлари, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари бўйича ҳамда давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳар йиллик ҳисоботларнинг ташқи аудити ва баҳоси натижалари бўйича хулосаларини мажбурий тартибда эълон қилишни жорий этиш режалаштирилмоқда.

2019 йил 1 январдан манзилли бюджет харажатлари устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун «Очиқ бюджет» порталини ишга тушириш мўлжалланган. Унда давлат бюджети, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳалари, бюджет ижроси тўғрисидаги ҳисоботлар ва Ҳисоб палатаси хулосалари эълон қилинади.

Бу ерга жамоатчилик фикрини шакллантириш учун шаҳар ва туманлар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштириш таклиф этилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар ҳам жойланади.

Фуқаролар портал орқали бюджет қонунчилиги бузилаётгани ҳақидаги хабарларини, бюджет жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифларини юбориши мумкин.

2020 йилдан Ўзбекистон Халқаро бюджет ҳамжамияти Бюджет очиқлиги индексида иштирок этишни режалаштирмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан