Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Автотранспорт давлат рақамини ўғирлаганларга қандай жазо берилади?
26.08.2018 13:35,  
13

Автомототранспортларидаги давлат рақам белгилари дахлсиздир, яъни ушбу белгилар фуқаро ёки юридик шахснинг эмас - давлат мулкидир, дейилган ИИВ хабарида.

“Автомототранспортларга берилган давлат рақам белгилари фуқаро ёки юридик шахсларнинг шахсий мулки эмасдир. Давлат рақам белгилари автомототранспортларга давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида берилган рақам ҳисобланади. Автомототранспорт бошқа шахсга ёки юридик шахсга сотилганида (ҳадия қилинганида, ўтказилганида) давлат рақам белгилари Йўл ҳаракати  хавфсизлиги бошқармасининг тегишли бўлимларига топширилади. Автотранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яширганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланган”, - дейди ИИВ мухбири, катта сержант Мирзо Улуғбек Мадалимов.

227-модда: Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш.

Энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Агарда ушбу ҳаракатлар оғир оқибатларга сабаб бўлса — энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Мисол тариқасида қуйидаги ҳолат келтирилган: Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 1 август куни номаълум шахс Наққошлик кўчасида яшовчи Б.З.нинг уйи олдида қаровсиз қолдирилган “ВАЗ-21011” русумли автомашинанинг олд ва орқа қисмидаги давлат рақам белгиларини ечиб кетган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Юнусобод туманида яшовчи муқаддам судланган С.О. ва Шайхонтоҳур туманида яшовчи Э.С.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар.

Шунга ўхшаш ҳолатлар нафақат кеча балки ўтган вақт ичида фуқаролар томонидан бир неча маротаба содир этилган. Ушбу муносабат билан ИИВ яна бир бор огоҳлантиради: кимда-ким автомототранспортлардаги давлат рақам белгиларига шикаст етказса ёки ўғирласа, албатта қонун олдида жавоб беради.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан