Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳокимлик белгиланмаган вақтда алкогол сотганлик учун йирик миқдорда жарима солишни таклиф қилди
26.08.2018 14:26,  
2

Тошкент вилояти ҳокимининг жамоат жойларда тартибни сақлашга оид қарори лойиҳаси эълон қилинди, деб ёзади Spot.

Унда:

алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномалари асосида ишловчи ихтисослаштирилган дўконлар ва алоҳида савдо заллари (секциялар) томонидан алкоголли маҳсулотларни сотишни маҳаллий вақт билан соат 21:00 дан 09:00 га қадар;

алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномалари мавжуд умумий овқатланиш корхоналари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублар (меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари бундан мустасно) томонидан мижозларга хизмат кўрсатишни маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан 09:00 га қадар тўхтатиш таклиф қилинмоқда.

Ушбу қоидани бузганлик учун энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача (184 300 сўмдан 552 900 сўмгача) миқдорда жарима солиш таклиф этилган.

Қоиданинг бузлиши маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилади ва у ашёвий далиллар (фото ва видеоматериаллар ҳамда камида иккита холис иштирокида тузилган далолатнома) билан исботланади.

Ашёвий далил сифатида дўконлар, алоҳида савдо заллари (сексиялар), умумий овқатланиш корхоналари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублардан алкоголли маҳсулотлар, назорат-касса машиналари, банк терминаллари ҳамда савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа воситалар олиб чиқилмайди.

Тадбиркорлик субъектини мазкур қарорга мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа органлар томонидан унинг фаолиятини тўхтатиб туришга асос бўлмайди.

Агар лойиҳа кўриб чиқиш босқичидан ўтса ва тасдиқланса, расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан