Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2021 йилдан камида бир суткага чегарани кесиб ўтганлар алоҳида ҳисобга олинади
27.08.2018 12:37,  
12

ДХХ Чегара қўшинлари ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази 2021 йил 1 январдан бошлаб камида 24 соатга кетувчи/келувчи хорижий фуқаролар ва ҳамюртларимиз сони ҳақидаги статистик маълумотларни тақдим этади. Бу ҳақда Norma.uz хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг ташқи сектори статистикасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга тегишли қўшимчалар киритилди.

Маълумотлар бир ойда келувчилар/кетувчилар умумий сони ҳақидаги ахборотга қўшимча равишда тузилади. Қуйидагилар ҳисобга олинади:

  • сафардан мақсад: хизмат, ўқиш, иш, туристик, қариндошларникига бориш, даволаниш, доимий яшаш учун, тижорат, транзит, бошқалар;
  • фуқаролар ва хорижий фуқароларнинг жинси ва ёши тавсифи;
  • чегарани кесиб ўтиш усули (аэропорт, темир йўл, автотранспорт), шу жумладан қаердан кесиб ўтганлиги: Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон ёки Қирғизистон билан чегара орқали.

Шунга асосан солиштирма динамикада туристик хизматлар (сафар) экспорти ва импорти кўрсаткичлари шакллантирилишини таъминлаш вазифаси топширилди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.08.2018 йилдан кучга кирди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан