Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






1223 та корхонанинг дивидентларни ноқонуний тўлагани аниқланди
27.08.2018 12:38,  
1

2015−2017 йиллар 1223 та корхона тақсимланадиган соф фойдаси бўлмаса-да 270,1 млрд сўмлик маблағларини акционер ва таъсисчиларга дивиденд кўринишида ҳисоб рақамларидан ноқонуний тўлаб берган, дея хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати. Бунинг натижасида давлат бюджетига 36 млрд сўмлик солиқлар тушмаган.

Ўзбекистон Солиқ кодексининг 22-моддасига мувофиқ, дивидендлар юридик шахс томонидан унинг муассислари ўртасида тақсимланадиган соф фойданинг ёки ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойданинг бир қисми ҳисобланади.

Фойдаси йўқ ёки зарар билан ишлаётган юридик шахснинг дивидент деб тўлаб берган маблағи жисмоний шахсларга моддий наф тарзидаги даромад деб баҳоланиб, жисмоний шахсларнинг даромад солиғи ставкасида, агар юридик шахсларга тўланган бўлса, уларнинг бошқа даромадлари таркибига киритилиб солиққа тортилиши шарт эди.

ДСҚнинг мисол келтиришича, юридик шахс эгаси фойдаси йўқ ёки балансида зарар бўлгани ҳолда 50 млн сўм маблағини дивиденд тўлови деб 10 фоиз ставкада солиқ тўлаб ҳисоб рақамидан олган бўлса, Солиқ кодекси талабида 22,5 фоиз ставкада 11,2 млн сўм солиқ тўлаши лозим эди.

Хўжалик субъектларининг молиявий ҳисоботларига таяниб, солиқ органлари Солиқ кодексининг 38-моддаси асосида охирги 5 йилда тўланган дивидент тўловларини солиққа тортилишини камерал назоратдан ўтказмоқда.

Солиқ тўловчилар Солиқ кодексининг 31-моддаси талабида солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлашда йўл қўйган хатоларини мустақил равишда тузатиш ҳуқуқига эгалар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан