Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Ўзбекнефтгаз» кўплаб компаниялардаги ўз улушини сотади
27.08.2018 13:06,  
4

Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи нефть-газ тармоғи ташкилотларининг фойдаланилмаётган ва ихтисосли бўлмаган активларини оммавий савдоларда хусусий мулкка сотилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида маълум қилинган.

Ушбу ҳаракатлар «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотларининг молиявий-иқтисодий аҳволини мустаҳкамлаш ва яхшилаш учун амалга оширилмоқда.

Рўйхатда 150 дан ортиқ актив мавжуд. Улардан 17 тасида компаниялар устав капиталидаги улуш.

Улар орасида: «Бухоро нефтегазишчитаъминот» МЧЖ, «Агро Плюс Нефтегаз» МЧЖ, «Карбонам» МЧЖ, «Моделлар уйи галереяси» МЧЖ, «Мурувват-Текс Хоразм», «Наглгаз махсускурилиш» ва бошқалар бор.

Агар объект очиқ савдоларга қўйилган кундан кейин уч ой мобайнида сотилмаса, тадбиркорларга уни 10 йилгача пулни бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олиш имкони берилади. Шу билан бирга, олдиндан тўлов активнинг бозор қиймати камида 15 фоиз бўлиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан