Татяна Каримова турмуш ўртоғи номи билан аталадиган кутубхонани очиб берди

28.08.2018 | Ўзбекистон | 3161

27 август куни Биринчи Президент Ислом Каримов фаолият юритган “Оқсарой” қароргоҳи – Ислом Каримов илмий-маърифий мажмуасида кутубхона ўз ишини бошлади.

Кутубхонанинг очилиш маросимида Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова, кенг жамоатчилик, илмий ва маданий доира вакиллари иштирок этди.

Ислом Каримов номидаги кутубхона “Оқсарой”нинг ўнг тарафида, бир вақтлар Президент Матбуот хизмати фаолият олиб борган бинода жойлашган.  

Бу ерда Каримов чет эл давлатларининг биринчи элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олган. “Оқсарой” қурилганидан кейин бинода Биринчи Президентнинг Матбуот хизмати фаолият юритган.

Кутубхонанинг очилиш маросимида Биринчи Президентнинг рафиқаси Татьяна Каримова, кенг жамоатчилик, илмий ва маданий доира вакиллари иштирок этди.