Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсия ва нафақа олувчилар учун интерактив хизматлар ишга туширилди
28.08.2018 16:36,  
16

ЯИДХПда «Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» ва «Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматлари кўрсатила бошлади. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

«Фуқаронинг пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш» хизмати ёрдамида тегишли ҳужжат олиш учун буюртманома расмийлаштирилади.

«Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини олиш» хизматидан фойдаланиб, тегишли нафақа олиш учун ариза бериш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа ЭКИҲнинг икки баравари миқдорида тўланади. Иш ҳақига туман коэффициентлари белгиланган жойларда нафақа миқдори ушбу коэффициентни ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Ишламайдиган ва таълим олмайдиган ота-оналарга нафақа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан, бошқаларга — иш ёки ўқиш жойида тайинланади ва тўланади.

Иккала хизмат бепул асосда кўрсатилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан