Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Бозорлар даромадлари бўйича ҳисоботнинг янги шакли тасдиқланди
28.08.2018 19:03,  
7

Молия вазирлиги ваДСҚнинг қарори (20.08.2018 йилда 2439−6-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан солиқ ҳисоботининг шаклларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Хусусан, бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича ҳисоботнинг янги шакли тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.

Бозорлар томонидан олинган даромадлар бўйича ҳисобот шакли янгисига алмаштирилди. Эскисидан фарқли равишда, у 2 қисмга бўлинган:

  • Деҳқон (озиқ-овқат) бозори томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар;
  • Савдо комплекси томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотлар.

Илгари бозорлар ҳам, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 51%дан кам бўлмаган савдо комплекслари ҳам биргина шакл — Бозор томонидан олинган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни тўлдирар эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан