Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда энг юқори иш ҳақи тўланадиган 5 соҳа номи эълон қилинди
29.08.2018 17:42,  
42

Июл ойида гўзаллик салонлари учун усталар фаол қидирилди, энг юқори иш ҳақи эса Наманган ва Самарқандда таклиф этилади. Бошқа соҳаларда ўртача қанча иш ҳақи тўланади ва қайси соҳаларда ўзбекистонликлар яхши пул топиши мумкин – бу саволларга OLX таҳлилчилари жавоб беради.

Экспертлар «OLX Иш» саҳифасида иш изловчилар учун таклифларни таҳлил қилиб, Ўзбекистонда кимларнинг меҳнати учун энг кўп иш ҳақи тўланишини аниқлади. Июл ойи учун энг юқори иш ҳақи оладиганлар ўртасида ТОП 5 та соҳага кўчмас мулк агентлари, маркетинг, реклама ва дизайн соҳаси вакиллари, шунингдек, қурувчилар кирди. Рейтинг юқорисини ойлик иш ҳақи ўртача 2,1 млн сўм деб бахоланган риелторлар эгаллади. Бу эса 2018 йилнинг биринчи ярмида Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи - 1,6 млн сўмдан юқори.

Энг юқори иш ҳақи тўланадиган ТОП 5 соҳа ва ўртача иш ҳақи:

Кўчмас мулк - 2 121 700 сўм

Маркетинг / реклама / дизайн - 1 815 400 сўм

Қурилиш - 1 732 900 сўм

Транспорт / логистика - 1 635 000 сўм

Гўзаллик / фитнес / спорт - 1 600 800 сўм

Энг кам иш ҳақи - қўриқлаш ва хавфсизлик соҳаси ва уй-рўзғор ходимлари вакилларига тегишли эканлиги аниқланди. Ушбу соҳаларда иш ҳақи Ўзбекистонда ўртача нафақа миқдори билан тенглаштирилади.

«OLX Иш» саҳифаси таҳлилчилари шунингдек Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳам маълумотларни ўрганишди. Энг юқори иш ҳақи Наманган вилоятида бўлиб, унинг миқдори 1,5 млн сўмдан ортиқроқ. Энг кам иш ҳақи Қорақалпоғистонда ва Фарғона вилоятида бўлиб, унинг миқдори 975 минг сўм атрофида.

Ўртача иш ҳақи бўйича ТОП 5 та вилоят:

1. Наманган вилояти - 1 530 900 сўм

2. Самарқанд вилояти - 1 524 600 сўм

3. Тошкент вилояти - 1 507 700 сўм

4. Сурхондарё вилояти - 1 416 400 сўм

5. Хоразм вилояти - 1 345 200 сўм

Агар алоҳида иш ўринлари бўйича қараб чиқилса, 2018 йилнинг июл ойи бўйича энг юқори иш ҳақи болалар боғчаси мудири лавозими ва гўзаллик салони мастерига таклиф қилинган - ойига 15 млн сўм. Иш ҳақи бўйича етакчиларнинг учлигига фасадга ишлов берувчи (фасадчи), эшик ишлаб чиқариш устаси ва менежерлар киради - ойига 10 млн сўм.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан