Oлий таълим муассасалари ва академик лицейларида ўқув йили 5 сентябрдан бошланади

29.08.2018 | Илм-фан | 2486

Ўзбекистон олий таълим муассасалари ва академик лицейлари 2018−2019 ўқув йилини мактаблар каби 5 сентябрдан бошлайди.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзининг Telegram-каналида хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазири мактабларда ўқиш 5 сентябрдан бошланишини маълум қилган эди.