Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
29.08.2018 22:49,  
9

Туркия Президенти Таййип Эрдоған Ўзбекистон халқи ва Президентга табрик йўллади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар беради.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент, азиз қардошим!

Ўзбекистоннинг Миллий куни муносабати билан Сиз Жаноби Олийларини ва бутун ўзбек халқини шахсан ўз номимдан ва халқим номидан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Қардошимиз ва дўстимиз деб билганимиз Ўзбекистоннинг Сиз, азиз қардошимнинг оқилона ва узоқни кўзловчи раҳбарлигида эришаётган ютуқларини бутун дунё каби биз ҳам юқори баҳолаган ҳолда кузатяпмиз. Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши йўлида ғайрат ва фидокорлик билан қилаётган саъй-ҳаракатларингизни бугунгача бўлгани каби келгусида ҳам қўллаб-қувватлашда давом этамиз.

Мамлакатларимиз ўртасидаги мустаҳкам ҳамкорлик ва стратегик шериклик биргаликдаги саъй-ҳаракатимиз билан халқларимизнинг манфаати йўлида янада кучайишига ишончим комил. Сизнинг оқилона раҳнамолигингизда дўст ва қардош Ўзбекистоннинг шундай иродага эга эканининг шоҳиди бўлаётганимдан мамнунман.

Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон билан муносабатларимиз келгусида янада ривожланишига ишончимни тасдиқлаган ҳолда, Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қардош ўзбек халқига омонлик ва фаровонлик тилаб қоламан.

 Режеп Таййип Эрдоған, 

Туркия Республикаси Президенти 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан