Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкентда йўқолиб қолган 9 ёшли қиз Mega Planet'дан топилди
30.08.2018 18:41,  
8

29 август куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида 9 ёшли Робия Элтоеванинг йўқолиб қолганлиги ҳақидаги хабар тарқалган эди.

Юнусобод туманида яшовчи қиз уйидан тахминан соат 12:00 да ахлат тўккани чиқиб кетиб, қайтиб келмаган, деб хабар беради пойтахт ИИББ.

Орадан бир соат ўтгач, фарзандининг йўқлигидан хавотирга тушган ота-она 102 рақамига қўнғироқ қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан зудлик билан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилиб, бир неча дақиқа ичида Робиянинг қаерда эканлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, Робия уйга қайтаётганида дўстларини учратиб қолган ва ота-онасини хабардор қилмасдан, улар билан айлангани Mega Planet савдо-кўнгилочар марказига борган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан