Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Таниқли блогер Мусанниф Адҳамга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди
31.08.2018 23:54,  
29

Фейсбукда Мусанниф Адҳам номи билан танилган блогер Адҳам Олимовнинг Олмазор туманидаги уйига 28 август куни кечқурун соат 18:00ларда саккиз нафар киши борган. Уларнинг орасида маҳалла участкавойи бўлмаган. Уй эгалари участкавойни сўраганда, касаллигини айтиб, бегона милиционерни участкавой деб таништиришган. Ташриф буюрганлар исм-фамилиясини ошкор қилмаган.

Шундан кейин улар уйни тинтиб компютер, телефон, флешка, хард диск каби ашёларни соат 20:00ларда олиб кетишган. Уй эгаларига Тошкент шаҳар прокурори санкцияси бор, деб айтилган. Шунингдек, Адҳам Олимов ҳам Олмазор тумани ИИБга олиб кетилган.

Унинг оила аъзолари ИИБга маълумот олиш учун келган, аммо эртага соат 9:00да келишлари сўралган. Эртасига ҳам ҳеч қандай маълумот берилмаган. Бироқ Адҳам Олимовнинг 48 соатдан сўнг телефон қилиш ҳуқуқи борлигини айтиб, кутишни маслаҳат беришган. Улар Тошкент шаҳар ИИБга келганда олиб кетилган буюмлар экспертизада эканлигини айтишган.

30 август куни оила аъзолари адвокат маслаҳати билан Тошкент шаҳар бош прокуратурасига ариза ёзган. Улар аризачини Олмазор прокуратурасига йўллаган. Олмазор прокуратурасининг навбатчи прокурори “Адҳам панелнийда эканлиги, унга 15 кунлик маъмурий жазо тайинланганлигини айтган”. Бироқ маъмурий жазо тайинлангани ҳақида бирор бир ҳужжат тақдим этмаган. Панелнийга борилганда улар “28 август куни Адҳам Олимов олиб келингани, бироқ 29 куни қайта олиб кетилганини билдирган”.

Интернет сайтларининг ёзишича, Мусанниф Адҳам гўё милиция ходимининг хизмат вазифасини бажаришига қаршилик қилгани учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси ва энг кам иш ҳақи миқдорида жарима тўлаш юклатилган.

Оила аъзоларининг айтишича, Адҳам Олимовга ва уларнинг оиласига илгари босим кўрсатиш ва давлат жавобгарликка тортиш ҳолатлари содир бўлмаган.

Мусанниф Адҳам Facebook тармоғида машҳур блогерлардан бўлиб, беш ярим мингдан ортиқ муштарийси бор. У, асосан, турли ижтимоий муаммолар ва диний масалаларга оид постлар қўйиб келади. Фаолияти доирасида Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид ҳолатлар намоён этмаган. У турли хайрия ва ёрдамларга оид эълонларни ҳам улашишда фаолдир.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан