Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда ўзини дарёга ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлган икки аёл қутқариб қолинди
1.09.2018 12:15,  
3

Жорий йил 29 август куни соат 16:30 атрофида Наманган тумани, Қирғизқўрғон маҳалласида яшовчи, оилали, 1991 йилда туғилган Ф.У. Мингбулоқ тумани ҳудудидаги Сирдарё кўпригидан ўзини сувга ташлади. Бу ҳақда Sof.uz'га вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

Аёл шу жойда хизмат олиб бораётган Мингбулоқ туман ИИБ ҳузуридаги қўриқлаш бўлими ходимлари — сафдор О.Шаропов ва Д.Усмонов томонидан қутқариб қолиниб, шифохонага ётқизилди.

Ушбу ҳолат бўйича туман прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу август ойининг охирги ўн кунлигида қайд этилган иккинчи шундай ҳолат бўлди. 21 август куни Наманган тумани, Тўсар маҳалласида яшовчи, 1992 йилда туғилган Б.Ў. турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, хонадонидан чиқиб кетади. У шу ҳудуддан оқиб ўтувчи Сирдарё кўпригидан ўзини пастга отмоқчи бўлганида кўприкда хизмат олиб бораётган Наманган туман ИИБ қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан тўхтатиб қолинади.

Жонига қасд қилмоқчи бўлган аёл маҳалла вакиллари ва оила аъзоларига топширилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан