Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга келишни режалаштирмоқда
1.09.2018 14:07,  
2

Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин Тошкентга ташриф билан келмоқчи. У бу ҳақда Ўзбекистон президентига йўллаган табрик телеграммасида маълум қилган.

"Сиз, Президент жаноблари билан мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш учун ўзаро мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикасида ташриф билан бўлишга умид қиламан", - дейилади Корея етакчиси йўллаган телеграммада.

Мирзиёев 2017 йилнинг ноябр ойида Сеулга расмий сафар билан борган эди. Ўшанда икки давлат раҳбарлари кўпмиллиардлик шартномаларни имзоладилар, янги инвестицион лойиҳаларни амалга оширишга ва маданий ҳамкорлик қилишга келишган эдилар.

Жорий йилнинг февралида Жанубий Корея Бош вазири ўринбосари Ким Донг Ён Ўзбекистонга келди.  Жанубий Корея амалдори Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказди ва Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан ҳамкорликда янги ташаббус - иқтисодий масалалар бўйича Ўзбекистон-Корея қўшма мажлисини ўтказган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан