Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шерзод Шерматов ёшларнинг ўқишга мотивациясини ошириш бўйича раҳбарларга мурожаат билан чиқди
3.09.2018 11:39,  
7

Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ёшларнинг ўқишга мотивациясини оширишда биргаликда ҳаракат қилиш ҳақида  мурожаатни Facebook’даги саҳифасида жойлаштирди.

Шерматовнинг сўзларига кўра, президент томонидан халқ таълими тизимини тубдан яхшилаш бўйича бошланган ташаббусни қўллаш мақсадида барча вазирлик ва идоралар раҳбарларига 5 сентябрь куни ўзлари ўқиган мактабга бориб, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ўтказиладиган тадбирда иштирок этишларини сўраб мурожаат қилган.

Унга кўра, мактабдаги тадбирда ҳар бир раҳбар ўзининг ҳаётидан мисоллар келтириб, улар эришган муваффақиятларда мактабдаги таълим ва тарбиянинг роли катта бўлгани, қолаверса, ўқувчиларга мактаб даврида яхши ўқиб, вақтдан унумли фойдаланиш муҳимлиги ҳақида қисқача маъруза қилиб бериш таклифи берилган.

“Қувонарлиси, кўпчилик вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳамда жойлардаги ҳокимлар томонидан ушбу таклиф ижобий қабул қилиниб, 5 сентябрь куни мактаблардаги тадбирларда қатнашишга тайёр эканликлари билдирилди. Шунингдек, мактаб битирувчилари орасида ҳаётда кўпчилик ҳавас қиладиган бошқа соҳа вакиллари ҳам кўп. Улар орасида бугунги кунда таниқли тадбиркорлар ва халқ хизматида юрган инсонларнинг жамиятда тутган ўрни беқиёс.

Фурсатдан фойдаланиб, уларни ҳам 5 сентябрь куни ўз мактабларига келиб, ёшларни ўз ҳаётий тажрибалари асосида мотивация қилишга ҳисса қўшишга таклиф этамиз. Бу ўқувчиларда ўзи ўқиётган мактабдан фахрланиш туйғуси ҳамда янада яхшироқ ўқишга интилиш шаклланишига ўзига хос туртки бўлади.

Мактабларда муаммолар ва қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп, лекин энг асосийси, болаларимизни ўқишга чин дилдан қизиқтира олсак, энг катта натижага эришган бўламиз. Шунда улар қийинчиликларга қарамай ўзлари ўқишга интиладиган бўладилар”, - деб ёзган Шерзод Шерматов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан