Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Америкалик аёл бевафо эрини кўз томчилари ёрдамида заҳарлаб ўлдирди
3.09.2018 20:29,  
120

Жанубий Королина штатида истиқомат қилувчи аёл ўзининг турмуш ўртоғини кўз томчилари ёрдамида заҳарлаб ўлдирилишида гумонланувчи тариқасида ҳибсга олинди. Бу ҳақда New York Post нашри хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотларига кўра, 64 ёшли Стивен Клейтон ўз уйида ўлик ҳолда топилган. У зинадан йиқилиб тушиши оқибатида вафот этган деб тахмин қилинган. Бироқ, жасад ёриб кўрилганда, унинг организмида кўп миқдорда кимёвий моддалар борлиги аниқланган.

Лана Клейтон кўрсатмаларига кўра, у 3 кун давомида турмуш ўртоғининг кўз томчиларига сув қўшиб келганлигини маълум қилган. Тиббий экспертлар фикрига кўра, одам организмига бу фаол кимёвий модда, нейротоксин сингари таъсир қилади ва инсон асаб тизимига ҳужум қилишни бошлайди.

New York Post ёзишича, бир неча йил олдин Клейтон эрининг хиёнати ҳақида интернетда шикоят қилганди.

Бироқ ҳозирча ҳуқуқ тартибот органлари қотиллик сабабларини айтишмаяпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан