Молия институтига янги ректор тайинланди

05.09.2018 | Ўзбекистон | 2964

Молия институтига янги ректор тайинланди, деб хабар қилмоыда "Халқ сўзи" газетаси. 

"Азизов Улуғбек Ўктамович Тошкент молия институти ректори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори имзоланди", - дейилган хабарда.

Маълумот учун, Улуғбек Азизов бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси ўринбосари, давлат маслаҳатчиси вазифасини бажарувчи каби лавозимларда фаолият юритган.