Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид президент қарори қабул қилинди
5.09.2018 13:22,  
168

Рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид Президент қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Ушбу қарор билан Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди ташкил этилиб, уни фаолиятига оид ташкилий тадбирлар, хусусан  вазифалари, молиялаштириш манбалари белгиланди.

Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш фонди давлат-хусусий шерикчилик шартларида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга оид истиқболли ва стратегик муҳим, шу жумладан крипто-активлар айланмаси ва крипто-биржалар соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширади, “блокчейн” технологиясини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади.

Эслатиб ўтамиз, июл ойида қабул қилинган қарорга асосан лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги рақамли иқтисодиётни жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича ваколатли орган қилиб белгиланганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан