Даҳшатли ЙТҲ натижасида Россияда ҳалок бўлганларнинг рўйхати маълум қилинди

07.09.2018 | Ўзбекистон | 4016

Россия Федерациясининг Липецк вилояти Дубровский туманида содир бўлган йўл транспорт ҳодисаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида «Тезкор рақамлари» очилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан олинган маълумотга асосан, 2018 йилнинг 6 сентябрь куни соат 20:30да Липецк вилояти Дубровский тумани Богородск аҳоли пунктида «Toyota RAV 4» русумли давлат рақами  Р789МО 48РУС енгил автомобили «ВАЗ 2106» русумли давлат рақами Э060КХ 48РУС енгил автомобили билан тўқнашув юз берган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида 5 нафар Ўзбекистон фуқароси вафот этган, 1 нафар Россия Федерацияси фуқароси турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқазилган.

Вафот этган фуқаролар:

Ахмедов Мавлонбек Рахинбаевич 1986-й.т;

Сапаев Мирзабек Ибодуллаевич 1990-й.т;

Самандаров Наримон Алимович 1984-й.т;

Адамбаев Жавлонбек Ғуламович 1983-й.т;

Аллабердиев Азизбек Қосимович 1983-й.т;

Ҳозирда ҳалок бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Липецк вилояти Дубровский тумани шифохонасида сақланмоқда.

Вафот этган фуқароларнинг яқинлари ва қариндошлари Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Тезкор рақами» (+998 71) 147-10-50 га мурожаат этишлари мумкин.