Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонда «Икки диплом» модели бўйича ўқитиш тизими жорий этилади
8.09.2018 13:17,  
24

Ўзбекистон президентининг 5 сентябрдаги «Корпоратив, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби ташкил этилди.

Norma.uz порталининг маълум қилишича, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг номи Абу Райҳон Беруний номидаги Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби деб ўзгартирилди. Шу билан бирга ўқув муассасаси аввалгидек Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошида фаолият юритади.

Республика мактабида жаҳондаги энг намунали амалиёт ва меҳнат бозорининг реал талабларини ҳисобга олган ҳолда норматив ва қисқартирилган муддатларда, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда магистратурада ўқиш ташкил этилади. Ушбу таълим муассасасида анъанавий таълим шакли билан бир қаторда масофавий технологиялар ҳам қўлланилади.

Республика олий мактаби магистратурасида «икки диплом» (double degree) модели бўйича таълим берилади. Шу соҳадаги етакчи хорижий таълим муассасалари билан тегишли келишувлар тузилгандан кейин ушбу имконият яратилади.

Маълумот учун: Республика мактаби хўжалик бошқаруви органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича мамлакатдаги етакчи таълим муассасаси ҳисобланади.

«Икки диплом» ўқитиш моделида битирувчилар Бизнес ва бошқарув республика олий мактаби магистри дипломини ҳамда ҳамкор хорижий таълим муассасасининг дипломини олишлари назарда тутилади.

Олий таълим муассасаларига, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига, уларнинг мулкчилик шакли ва бўйсунувидан қатъи назар, масофавий ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилди. Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2018 йил 1 октябргача бўлган муддатда тегишли низомни ишлаб чиқадилар. Ҳужжат барча олий таълим муассасаларига тааллуқли бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан